Ўшга шифокорлар гуруҳи коронавирусни юқтирганини текшириш учун мутахассислар жўнатилди

358

Соғлиқни сақлаш вазирли Ўшга ҳамшираларнинг бир неча нафари коронавирусни юқтириб олиш ҳолатларини тадқиқ қилиш учун инфекция назоратининг мутахассислари жўнаб кетганини хабар қилди.

Вазирликнинг маълумоти бўйича, вирусни юқтириб олган ҳар бир тиббиёт ходимлари бўйича тадқиқ ўтказилиб, тегишли баҳо берилади.

«Тиббиёт ходимларининг касаллик юқтириб олиш масаласи жуда ачинарли ва афсусланарли. Ҳамкасбларни ваҳимага тушурмай, шифокорларнинг барча тавсияларини сақлашга чақираман. Сизларга эртароқ тузалиб кетишига ёрдамлашиш учун биз барча куч-харакатларимизни сарфлаймиз», - деди соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов.

9-апрелга келиб мамлакат бўйича коронавирус юқтириб олган соғлиқни сақлашнинг 34 ходими қайд этилди, уларнинг ичида шифокорлар, ҳамширалар, инфекциячилар, лаборантлар, эпидемиологлар, ошхона ва кир ювувчи ходимлар бор.

Ҳукумат коронавирусга чалинган тиббиёт ходимларига компенсация тўлаб беришни режалаштирмоқда. Коменсациянинг миқдори ҳозирда келишилмоқда.

Қирғизистонда 9-апрелга келиб жами бўлиб коронавирус 280 кишида аниқланган, уларнинг ичидан 10 киши оғир аҳволда.