Норин шаҳрининг турғуни оиласи билан бирга коронавирус инфекциясидан даволанишдан бош тортгани сабаб милиция унга нисбатан санитария-эпидемиологик қоидаларни бузиш факти бўйича судгача тергов бошланди. Бу ҳақда Норин вилоят ИИБининг матбуот хизмати хабар қилди.
«Ижтимоий тармоқларда у ва унинг оила аъзолари коронавирус инфекциясидан даволанишдан бош тортмоқда деган видеомурожаат тарқаган. У тиббиёт воситаларини ичганда соғлиги ўнгланмай, аксинча ёмонламоқда деб айтиб берган», — деб маълум қилди идора.
Норин вилоятининг Давлат санитария-эпидемиологияк назоратда ва Касалликларнинг олдини олиш марказининг ходимлари милицияга мурожаат қилгандан кейин ҳуқуқ тартибот органлари судгача текширув бошланган. Мазкур турғун ҳозирда изоляцияда бўлганидан барча тергов амаллари турғун тузалиб чиққандан кейин олиб бормоқчи.
Мазкур турғун 2019-йилнинг ноябрида Покистонда даватга чиқиб кетиб, 2020 йилнинг 15-мартида Лахор — Тошкент — Бишкек рейси билан Қирғизистонга қайтиб келган. У қайтиб келгандан кейин ундан коронавирус аниқланган.
«Харакатланишни чекловчи илтимосларга қарамай, у бир неча бор санитария-эпидемиологик қоидаларини бузган. У билан яқин алоқада бўлган Нориннинг яна уч турғунида 30-мартда коронавирус тасдиқланди», — деб ёзди матбуот хизмати.