Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 280га етди

455

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 9 апрелда ўтган бирифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 10 ҳолати қайд этилганини билдирди. Жами мамлакатда 280 та инфекция ҳолати аниқланган.

Коронавирус юқтиришнинг икки янги ҳолати шифокорларда аниқланган. Қирғизистонда тиббиёт ходимларининг вирус юқтириб олганларининг сони 34 нафарга етди. Ҳукумат шифокорларга бадал тўлаб беришни режалаштирмоқда. Бадал қиймати ҳозирда келишилмоқда.

Вирус юқтирганлар ичидан ўн киши оғир аҳволда, улардан беш нафари реанимацияда.

Шунингдек, 25 киши тузалиб, уйларига чиқарилди. Коронавирус юқтиргани аниқлаган тўрт киши вафот этди.

Талас вилоятида ҳамон юқтириш фактлари аниқланмаган.