Бишкекнинг коменданти Алмаз Орозалиев билдиришича, яқин икки кун ичида коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлган одамларнинг инкубация вақти тугайди.
Шу сабабли Бишкекнинг «қўшимча участкаларида ҳаракат чекловга олинади».
Карантин ҳудуди кенгайтирилиб, одамлар ва автотранспортларнинг тўпланиши ва харакатни чеклов мақсадида бозорларнинг ҳамда супермаркетларнинг олдига санитария-карантин постлари қўйилади.
«Шу сабабдан олдиндаги 7 кун давомида уйда қолиб, ташқарига чиқмасликни илтимос қиламиз», — деб уйда ўтиришга ундади Орозалиев.
Бундан ташқари, Бишкек шаҳрига кириш қисмида санитария-ўтказиш пунктларининг бирида автотранспортни дезинфекцияловчи ускуна ўрнатилган. Уни маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқишган.
Шунингдек дезинфекциялаш ускуналари пойтахтга кириш қисмидаги асосий пунктларда ҳам ўрнатилмоқчи.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штаби жуда зарур бўлгандагина дорихонага ёки озиқ-овқат олиб келишгагина чиқиш мумкинлигини огоҳлантирди. Ҳар бир киши ёнига паспорт билан маршрут анкетасини олиб юриши керак.