Коронавирус юқтириш ортидан вафот этган фуқаронинг қанд диабети бўлган — ССВ

375
Новқат ҳудудий касалхонаси. Сурат: Хамидулло Узаков/Клооп

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 3-апрелдаги брифингда коронавирус юқтириб вафот этган кишининг қанд диабети билан касалланганини билдирди.

«Бугунги кунда ўлди деб айтдик аммо унинг сабабини патологоанатомия тадқиқоти кўрсатади», — деди Абдикаримов.

Новқат ҳудудий касалхонаси. Сурат: Хамидулло Узаков/Клооп

Марҳум 61 ёшда, унда коронавирус  умрадан келгандан кейин аниқланган. У Ўш вилоятининг Новқат туманидаги ҳудудий касалхонасида даволанаётган эди. У кеча дафн қилинди.

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманларининг коменданти Нурдин Маликов вафот этган фуқарони дафн қилиш маросимига 5-6 киши қатнашганини билдирди. Шунингдек у марҳум эпидемиология аҳволига кўра тиббиёт ходимларининг кўрсатмаси бўйича дафн қилинганини айтди.

Аввалроқ Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасидан коронавирус юқтириб вафот этганларни дафн қилиш бўйича фатво қабул қилинган.

Республика штабининг маълумотига кўра, 3-апрелда мамлкатда коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилди — жами бўлиб бу касалга чалинганларнинг сони 130 кишига етди. Уларнинг тўрт нафари оғир аҳволда, бир бемор сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Коронавирус юқтирганларнинг орасидан беш киши эса тузалиб уйларига чиқарилди.