Бишкек мэриясининг матбуот хизмати квартираларга иссиқлик бериш 4-апрелдан бошлаб ўчирилишини хабар қилди. Бу ҳақдаги буйруққа мэр Азиз Суракматов қўл қўйди.
Шу билан Бишкекда иссиқлик тизими иккинчи бор ўчирилмоқда. Биринчи бор иситиш мавсуми 19-мартда тугаган, аммо беш кун ўтгандан кейин қайта тикланган эди. Иссиқлик бериш кун совуб, шунингдек коронавирус тарқалиб кетишига боғлиқ вазият боис вақтинча берилган.
Қоидага биноат агар ҳавонинг кунлик ўртача даражаси беш кун тўхтовсиз +8 градус бўлса, иссиқлик мавсуми тугайди.