Покистонда уч қирғизистонликда коронавирус аниқланди

462

Покистонда уч қирғиз фуқароси COVID-19 коронавирусини юқтирди. Бу ҳақда қирғиз ТИВи 1-апрелда билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, Қирғизистоннинг 1950, 1952 ҳамда 1959— йили туғилган фуқаролари Абботабад шаҳрида даъватда юришган. Улар билан бирга яна бошқа олти қирғизистонлик ва Россиянинг бир фуқароси (асли қирғизистонлик) бўлган. 

«Ҳозирда касалланганлардан бири касалхонага ётқизилган, унинг ёнида оиласининг аъзоси бор, унинг ҳам COVID-19 учун тестининг натижаси ижобий чиққан. Учинчи фуқаро шифокорларнинг назоратида карантин ҳудудида ётибди. Шифокорлар барининг аҳволини барқарор, критик эмас деб баҳолашди», — дея хабар қилади ТИВ.

Вазирликдан таъкидланишича, тилга олинган шахслар Қирғизистоннинг Исломободдаги элчихонасида рўйхатдан ўтишмаган ва унга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган. 

23-мартда ТИВ коронавирусга чалинган бир қирғизистонлик Покистонда эканини, яна тўрт нафари — карантинда эканини тасдиқлаган.