Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 130 кишига етди, уларнинг ичидан бири киши вафот этди 

554
Сурат: Хамидулло Узаков

Республика штабидан 3-апрелда билдирилишича,  соат эрталабки 10га келиб коронавирус юқтирган бир киши вафот этди. Шунингдек коронавирусни янги 14 ҳолати қайд этилди. 

Вафот этган бемор 61 ёшда бўлган. У хориждан келиб, Новқат ҳудудий касалхонасида обсервацияда даволанаётган эди. Коронавирусдан ташқари унда бошқа жиддий касалликлар ҳам бўлган. 

Шу билан COVID-19 вируси 130 кишида аниқландию Унинг ичидан тўрт кишининг аҳволи оғир, бир киши сунъий нафас олдирувчи аппаратга уланган. 

Мазкур вирусни юқтирганларнинг ичидан беш киши эса тузалиб уйларига чиқарилди.