Бир неча қирғиз нашрлари соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевга таяниб коронавирусдан тузалганларнинг биринчилари ҳақида билдиришди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (ССВ) маълумотига кўра, тузалганларнинг бари ҳозирда Жалолобод вилоятининг касалхонасида ётишибди ва улар касалхонадан чиқишга тайёр.
Вазир Космосбек Чолпонбаевнинг айтишича, мазкур одамларнинг таҳлилларининг натижалари тоза бўлиб келган. Беморлар 30-мартда касалхонадан чиқарилмоқчи.
«Уч бемор тузалди. Улар 14 кундан ортиқ касалхонада бўлишди. Коронавирус сабабли натижаларнинг бари негатив чиқди, рентгеннинг натижалари ҳам қаноатланарли деб чиқди. Беморларнинг аҳволи яхши. Айрим муаммоларни хал қилиб, уларни касалхонадан чиқарамиз», — деб билдиришган Жалолобод вилоят касалхонасидан «АКИпресс»га.
30-мартга келиб, мамлакатда коронавирус касалига чалинганларнинг сони 84 кишига етган. Уларнинг ичидан уч нафари оғир аҳволда. Касалга чалинганлар ўлканинг икки вилоятидагина ҳозирча аниқлангани йўқ — Талас ва Иссиқкўл вилояти.