Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиғини сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 27-мартда коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
Шу билан COVID-19 вируси 58 кишида аниқланди.
Касаллик юқтирганларнинг 25 нафари Жалолобод вилоятидаги Сузоқ туманида ва иккиси Олабуқа туманида, ўн беши Ўш вилоятининг Новқат туманида, саккизи Қорасув туманида ҳамда уч нафари Ўзган туманида, бири Ўш шаҳрида, бири Баткен туманида, уч нафари Бишкек шаҳрида ҳамда Чуй вилоятининг Москва туманида қайд этилди.
Касалхонага ётқизилганлар орасида бир ёшгача 2 бола бор, уларнинг ичидан бирида, бундан ташқари 6 ёшдаги 1 болада, шунингдек 14 ёшдаги бир ўсмирда коронавирус инфекцияси аниқланди. Қолганлари 16дан 86 ёшгача бўлган кишилар.
Касаллик юқтирганлар ва касал юқтирганликда гумонланаётганлар Бишкек шаҳридаги Республика клиникасининг инфекция касалхонасида, Жалолобод вилоят клиника касалхонасида ва Баткен вилоят касалхонасида жойлаштирилган.