Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 44 кишига етди

667

Бишкек ва Чуй вилоятида коронавирус билан касалланган яна икки киши аниқланди — улар 1960 ва 1985 йилларда туғилган эркаклар. Улардан бири бемор билан алоқада бўлган Бишкекнинг турғуни. Иккинчиси эса Дубай учиб келган Чуйнинг 35 ёшдаги турғуни.

Шу билан COVID-19 вируси 44 кишида аниқланди.

Касаллик юқтирганларнинг 17 нафари Жалолобод вилоятидаги Сузоқ туманида, иккиси Олабуқа туманида, 11 нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида, саккизи Қорасув туманида, бири Ўш шаҳрида, бири Баткен туманида, уч нафари Бишкек шаҳрида ҳамда бири Чуй вилоятининг Москва туманида.

Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида коронавирус сабабли 25-мартдан бошлаб 15-апрелгача фавқулодда ҳолат тартиби киргизилади. Уларнинг ичида — Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари, шунингдек фавқулодда ҳолат Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани, Ўш вилоятининг Новқат ва Қорасув туманлари бор.