Ҳукуматнинг штаб-квартираси 23-март соат 16:00га келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 16га етди.
Янги касаллик юқтирган икки киши Ўш вилоятининг Новқат тумани турғунлари. Беморлар ҳудуддаги касалхонанинг инфекция бўлимида даволанишмоқда. Улар ҳам умрадан 13-мартда келгани айтилди.
Вазирлик ҳозирда улар билан алоқада бўлган одамларнинг рўйхатини аниқламоқда.
Шу билан Қирғизистонда коронавируснинг умумий 16 ҳолати қайд этилди — уларнинг саккизи Сузоқ туманида, беши Ўш вилоятининг Новқат туманида, бири БАткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида. Уларнинг 15 нафари Саудия Арабистонидаги умрадан келишган, бир киши эса Франциядан.
Қирғизистонда 22-мартдан бошлаб фавқулодда вазият режими киргизилган. Шу сабабдан коронавируснинг олдини олиш мақсадида ҳудудларга санитария-карантин постлари қўйилиб, карантин режими киритилган.