Республика штабидан Бишкек шаҳрида коронавируснинг янги икки ҳолати қайд этилганини билдиришди. Улардан бири Франциядан учиб келиб «Манас» аэропортининг авиабазасида обсервацияда бўлган киши. Иккинчиси умрадан қайтиб келиб «Ак кеме» меҳмонхонасида карантинга олинган одам.
Коронавирус юқтирган охирги икки киши – 1996-йили ва 1994-йили туғилган эркак кишилар.
Шу билан Қирғизистонда коронавируснинг умумий 14 ҳолати рўйхатга олинди — уларнинг саккизи Сузоқ туманида, уч нафари Ўш вилоятининг Новқат туцманида, бири Баткен туманида ҳамда иккиси Бишкек шаҳрида.
Қирғизистонда 22-мартдан бошлаб тартиб фавқулодда ҳолат режими киргизилди. Бу ҳақда вице-премьер-министр Кубатбек Боронов эълон қилди.