Баткен туманининг уч қишлоқ ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди 

427

Бугун 21-мартда Қирғизистонда коронавируснинг янги 6 ҳолати қайд этилди — уларнинг беш нафари Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида, бири Баткен туманида. 

Шу сабабли Баткен туманининг ҳокими Каланбек Маркаев Самаркандек, Ақ-Сай ва Ақ-Татир қишлоқларига фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Мазкур қишлоқларга блок-постлар қўйила бошлади. 

Фавқулодда ҳолатга кўра, аҳоли кўп тўпланган объектларнинг фаолияти тўхтатилади ва барча транспортларнинг қишлоқ ҳудудларига кириш ҳамда чиқишга чеклов киргизилади. Шунингдек жамоат тартибининг сақланиши назоратга олинади. 

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизматидан Баткен шаҳридаги 21-мартдан бошлаб йирик бозорлар ёпилишини билдиришди. 

Қирғиз ҳукумати бунга қадар Сузоқ ва Новқат туманларида фавқулотда ҳолат киргизган. Ҳозирда Қирғизистонда коронавируснинг умумий 12 ҳолати қайд этилди — уларнинг саккиз нафари Сузоқ туманида, уч нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида ҳамда Баткен туманида.