МБнинг етакчиси сом ҳақида: «Бари бир неча кунда ўрнига тушади»

438

«Бир неча кун шундай вазият бўлади, бу вақт ичида ҳаммаси ўрнига келади», — Миллий банкнинг етакчиси Толкунбек Абдигулов доллар курси ўсиши ортидан сом курсининг тушиб кетиши ҳақида шундай фикрини айтди.

20-мартдаги брифингда у бугун долларнинг курси кўплаган банклар ва пул алмаштириш ерларида  «бир оз ортга кетганини» билдирди.

«Дунёда ва Қирғизистонда жуда кўп воқеалар бўлиб кетди — нефт баҳоси кескин тушиб кетди, бунинг ичида коронавируснинг тарқалиши бор. Дунёдаги ва ЕОИИдаги барча нарсалар бизга таъсир қилмоқда. Долларнинг курсини ўсишига чегараларнинг ёпилиши ҳам таъсир қилди. Бу содир бўлган факт, буни қабули қилиш керак», — деди Абдигулов.

У ҳозирда Қирғизистонда чегараларнинг ёпилиши сабаб савдо-иқтисодий ва тадбиркорлик сустлашгани сезилаётганини таъкидлади.

Шунингдек Абдигулов Миллий банк (МБ) долларнинг курси бўйича кўрсатма берди деб айтилган маълумотни рад қилди.

«Баъзилар Миллий банк кўрсатма берди деб ёзган, аммо бундай бўлиши мумкин эмас. Бунинг бари автоматлаштирилган тизим ва тижорий банклар курсларни шунга кўра чиқаради. Кеча бозорда 84,9 сомга тенг миқдордаги курс эди, шу сабабдан у кўчада 85 сом бўлиб ушланиб турди. Бугун вазият барқарорлашади. Валюта сотиб олиш ва сотишнинг ўртасида нима учун фарқ бунча катта деган саволлар кўп бўлди. Бу ҳам бозордаги ноаниқликка боғлиқ. Валютанинг банк тизимидаги шундан бир камомади йўқ», — деб таъкидлади у.

Шунингдек, Толкунбек Абдигулов миллий валютага нисбатан босим сезилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, сомнинг кучсизланиши савдо-ҳамкор ўлкаларда бўлмоқда. Бундан ташқари, февралнинг бошидан бери мамлакатга пул ўтказишларнинг сони 14 фоизга камайган.

«Эътибор қаратишни истардимки — моляивий регуляторда 2,3 млрд доллар миқдорида резервлар бор. Резервларнинг мақсади — алмаштириш курсларининг кескин паст-баланд бўлиши билан рискларни теккизлаш имконияти бўлиши учун керак. Бу етарлидан ортиқ. Ваҳимага ҳожат йўқ. Доимо долларнинг курси кескин кўтарилиб кетганда бир оз ваҳима бошланади. Биз бундайни 2014-2015 йиллари курс 50дан 76гача кўтарилиб кетганда бошдан ўтказганмиз. Бу вақтда ҳам нефтнинг баҳоси тушиб кетганидан бўлган. Ҳозир ҳам шундай бўлмоқда», — деб хулосалади сўзини Абдигулов.

Валюталар курсиинг кескин ўзгариб кетиши

19-мартда Қирғизистонда АҚШ долларининг курси 85 сомгача кўтарилиб кетган, аммо ўша куни эрта билан доллар 72 сомдан сотилган. Евро валютаси эса 90 сомдан 95гача кўтарилган.

Материал эълон қилиниши арафасида долларнинг курси  77 сомга, евроники эса 90 сомга қайтди.

Манба: Valuta.kg сервиси

Сом Россия ва Қозоғистонда долларнинг курси кўтарилиб кетгандан кейин тушиб кетган. 18-мартда АҚШ долларига бўлган дунё валюталарининг курслари барқарор бўлмаган таҳмини бўйича рубль иккинчи ўринга чиққан. 19-мартда Россиянинг Марказий банки Миллий муваффақият фондининг маблағларидан чет эллик валютанинг ички бозорларда сотила бошлагани ҳақида эълон қилган.

Ўша куни кечки пайтда Миллий банк доллар курсининг ўсишини ушлаб қолиш учун 3,7 млн долларга интервенция ўтказиб, сомнинг ундан кейинги тушишига сабаб йўқлигини билдирган. Valuta.kg сайтининг маълумотига кўра, интервенциядан кейин долларнинг курси 81,4 сомга қадар тушган.

Бунга қарамай бир кун ичида АҚШ валютасы дарҳол деярлик 13 сомга, 73 сомдан 85 сомга қимматлаб кетган.

Охирги бир неча йил давомида долларнинг курси Қирғизистонда 69 сом бўлиб ушланиб турган. 2020 йилнинг 10-мартида у бир кун ичида 72 сомгача кўтарилган. Унда яна Миллий банк ички бозорда 53,7 млн долларни сотиб, валюта интервенция қилган.

Ўшанда Миллий банкнинг етакчиси Толкунбек Абдигулов «сомнинг бундан кейин тушишига сабаблар йўқлигини, мамлакат иқтисоди ўсаётганини, коронавирус сабабли эса айрим структура ўзгартиришларининг қисқа вақтгагина таъсири бор» деб ишонтирган.

2020 йилнинг уч ойи ичида Миллий банк интервенцияга 199 млн доллар сарфлади. Солиштирсак, 2019 йил давомида бу учун 151 млн ажратилган.