«Уйдагидек шароит бўлмайди». ССВ эски авиабазадаги карантин ҳақида

360

Американнинг аввалги «Ганси» авиабазасига карантинга олинган қирғизистонликлар базада нам, антисанитария ва совуқ бўлиб, шароитининг ёмонлигидан шикоят қилишди. Улар бундай шароитда аксинча соғ одам ҳам касал бўлади деб хавотирланишмоқда.

 

Бул авиабазадаги карантиндаги ватандошимиздан келган видеоларнинг биригина холос. Бизга бешдан ортиқ видео жўнатишган

Карантинга ётқизилганларнинг бирининг онаси «Ганси»да 170 киши бор эканини хабар қилди.

«Агар уларнинг орасида бемор бўлса нима бўларди, тасаввур қиляпсизларми?» — деб ёзади у. Карантинга олинганлар учун кўп ўринли палаталарга боғлиқ бизга бунгача ҳам шикоят қилишган, аниқроғи Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг биринчилари аниқлангунгача. Ўша вақтда гап авиабаза ҳақида эмас, бошқа мамлакатлардан келганлар жўнатилган Беловодскдаги тиббий муассаса ҳақида бўлган.

Бошқа имконият йўқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ)  «Клооп»нинг авиабазадаги карантин шароитлари ҳақида берган саволлларига жавоб берди.

«Бу эски казармалар, шу сабабдан булар дастлабки санитария тозалашлари, тўшаклар, озиқ-овқатлар. Бунинг барини биз таъминлаймиз. Аммо у ерда бари бир уйдаги каби шароит бўлмаслигини тушунинглар. Бошқа имконият йўқ. Бишкек бўйича Гансидаги каби кўп ётоқ жойлар йўқ. Шу сабабдан, учиб келиши билан аэропортдан карантинга олишга эски Ганси авиабазасига тайинлов қарори қабул қилинган», — деб билдирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ватанига қайтиб келган қирғизистонликлар карантинда 14 кун ўтказиши керак — бу вақт ичида уларни шифокорлар бот-бот текшириб туради. Қирғизистонликларнинг бир қисми уй карантинига чиқишган, уларга ҳам шифокорлар келиб, аҳволларини текшириб туриши керак.

Қирғизистонда касалхонага ва карантинга ётқизишга чекланган ўринлар тайёр. Республика штабининг маълумоти бўйича, 2290 ўрин бор. Даволовчи муассасаларда обсервация учун деб 160га яқин ўрин бўлинган, қолган карантин ўринлари халқаро аэропортларда, назорат ўтказиш пунктларида ҳамда «Ак-Кеме» меҳмонхонасида жойлашган.

Ҳаммуаллиф: Мундузбек Каликов