Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Толо Исаков 21-мартда билдиришича, Қирғизистонда коронавируснинг яна 6 ҳолати қайд этилди. Касаллик юқтирганларнинг беш нафари Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидан, бири Баткен туманида яшайди.
“Ҳозирда қанчаси ташқаридан, қанчаси ўлканинг ичида юқтириб олгани ҳақида эпидемиологик суриштирув юргизилмоқда. Бунга қадар касаллик юқтириб олганларнинг аҳволи барқарор. 74 ёшга чиққан Жалолобод вилоятининг турғунида эса коронавирусдан ташқари қанд диабети бор экан. Аммо беморларнинг барида тана ҳарорати ўрнида, йўтал йўқ”, — деди Исаков.
Сузоқ туманида коронавирусни юқтириб олган кишилар 1630 киши билан, Навқат туманидагилар 700 киши билан алоқа қилган — ҳозирда уларнинг бари обсервацияга олинган.
Коронавирусни янги юқтириб олганлар ҳам Саудия Арабистонидаги умрадан келишган.
Шу билан Қирғизистонда коронавируснинг умумий 12 ҳолати қайд этилди — уларнинг саккизи Сузоқ туманидан, учи Ўш вилоятининг Новқат туманида ва яна бири Баткен туманида.
Сузоқ ва Нвқат туманларида фавқулодда ҳолат киргизилган.