“Қирқ Чоро” парламент сайловига қатнашишни режалаштирмоқда

441

“Қирқ Чоро” ҳаракатининг асосчиларидан бири Кубаничбек Дуйшеев мазкур ташкилот 2020-йилдаги парламент сайловига қатнашишини билдирди.

“Биз ҳозирда 10 партия билан сўзлашувларни олиб боряпмиз. Сайловга ким билан биргаликда боришимизни ҳозирча ҳал қилганимиз йўқ. Бизга яқинроқ бўлган, фикрлари бизникига мос тушган партиялар бор”, — деб билдирди Кубаничбек Дуйшеев.

Дуйшеев сўзлашувлар қайси партиялар билан олиб борилаётганини аниқ айтгани йўқ, аммо “Қирқ Чоро”нинг сиёсий дастури бор эканини таъкидлаб ўтди. Бунгача, мазкур ҳаракатнинг янги етакчиси Замирбек Кочорбаев журналистларга Қирқ Чоронинг обрўсини яхшилайман деб билдирган эди.

Парламентнинг собиқ депутати ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова ҳаракатнинг қарори бўйича ўз фикрини билдирди.

“Бизда депутатликка кимлар ҳаракат қилмаган — артистлар, шоуменлар. Бу “Қирқ Чоро”ми ёки яна бошқа бирими — ҳеч фарқини сезмайман ҳам. Масала фуқароларнинг танловида. Бу мафкуравий қадриятларнинг масаласи эмас. Бу халқнинг баҳоси. Агар халқ арзон бўлса, сайлов ҳам шундай бўлади”, — деб айтган у “Vesti.kg” нашрига.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова ““Қирқ Чоро” каби одамлар, фикри шундан одамлар ўлкада анча кўп” деб билдирди.

“Парламентнинг ҳозирги чақирувида ҳам шундай эди, “Қирқ Чоро”га юклаб қўювчи одамлар бор. Улар зўравонликни оқлаш ва кимнингдир буюртмаларини бажариш учун, урфлар ҳақида гапириб жамоатчиликнинг кўзини бўямоқда”, — деб таъкидлади у.

“Қирқ Чоро” миллатчи патриотлар ҳаракати Қирғизистонда инсон ҳуқуқларининг бузилишига алоқадор бўлган бир неча жанжалларга боғлиқ бўлган. Улар 2019 ва 2020 йиллари 8-мартда бўлиб ўтган Аёллар маршига ва феминистларнинг тадбирларига қарши контракцияга чиқиб, қирғизистонлик аёлларга чет ўлкаликларга (айниқса хитойликларга) турмушга чиқишни тақиқлашни талаб қилишган, кўнгил очар идоралар бўйича рейдлар ўтказишар эди — аслида бундай қилишга ҳақлари йўқ эди.

2019-йили “Қирқ Чоро”нинг лидерлари ҳаракатида 4 минг 700 аъзо бор эканини билдиришган.