Жапаровни қўллаш митинги иштирокчиларни қувиб тарқатиш билан якунланди — қўлга олинганлар бор

456

Энг асосийлари:

Милиция озодликдан ажратилган собиқ депутат Садир Жапаровнинг тарафдорларини Ала-Тоо майдонидан ва Оқ уйнинг атрофидан қувиб тарқатди. Улар сиёсатчини бўшатиш талаби билан митингга чиқишган.

Турли маълумотлар бўйича, митингга бир ярим мингдан уч мингга қадар одам қатнашган.

Дастлаб митинг тинч ўтаётган, аммо деярлик олти соатга чўзилган митингдан кейин сиёсатчининг тарафдорлари Оқ уй томонга қараб жўнашган. Парламент биносининг олдида уларни милиция кутиб олиб, митингни давом эттиришга қаршилик кўрсатган.

Митингни қувиб тарқатишнинг бошланиши. Сурат: Александра Титова / “Клооп”

Митингчиларни Ала-Тоо майдонидан тарқатгандан кейин акциянинг иштирокчилари шаҳарнинг ҳар тарафига қочиб жўнашган. Милиционерлар марказий майдондан икки-уч квартал оралиқда юрганларни қўлга олишган. Улар элни тарқатиш учун тутун чиқарувчи шашкаларни, сув отарларни ва кўздан ёш чиқарувчи газларни қўлланишган.

Қанча киши қўлга олингани ҳозирча номаълум — бу ҳақда Бишкек ШИИБи ҳам маълумот бера олгани йўқ. Митингга гувоҳ бўлган киши Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБи томонга бораётган икки автобус тасвирга олинган видеони эълон қилган, аммо бу эҳтимолий қўлга олишлар кўламини ёритмайди.

Батафсил:

Митинг нима сабабдан уюштирилган?

Митингга чиққанлар уч йил аввал 2013 йилдаги воқеалар учун озодликдан ажратилган Жапаровнинг бўшатилишини талаб қилишган. Экс-депутат Қоракўлдаги митинг вақтидаги тартибсизликлар ва Иссиқкўл вилоятини губернаторини гаровга олишда айбланган.

Жапаровнинг тарафдорлари унинг қўлга олиниши сиёсий характерга эга эканлигини айтиб, унга чиқарилган ҳукмни эса — адолатсиз деб ҳисоблашади.

Митингчиларнинг орасида сиёсатчилар ҳам бўлган — собиқ депутатлар Канибек Осмоналиев ҳамда Жилдизкан Жолдошева.

Митингга уч мингга қадар киши қатнашган. Сурат: Александра Титова / “Клооп”

Нима учун митингчиларни қувиб тарқатишди?

Митингдаги вазият ҳукумат Жапаровнинг тарафдорлари билан юзма-юз сўзлашувга бормагани учун мураккаблашиб кетди. Улар сиёсатчини дарҳол бўшатишни талаб қилишди.

Судланган сиёсатчининг митингга қатнашган қариндошлари митингчиларни ҳукуматнинг жавобини кутиб туришни илтимос қилишди. Ҳукуматдагилар икки-уч кунда жавоб беришни ваъда қилишган.

Бироқ митинг уюштирувчилари эса ҳукумат билан ўртоқ келишувга боришни исташмаган. Улар иштирокчиларни Ала-Тоо майдонидан Оқ уй тарафга боришга чақиришди — президентнинг ва парламентарийларнинг иш ўрнига.

Спецназ митинг тарқатилган кейин Бишкекнинг марказини қўриқламоқда. Сурат: Александра Титова / “Клооп”

ИИВнинг вакиллари тушунтиришича, митингчилар дарҳол бир неча қоидани бузгани сабаб улар митинги қувиб тарқатишган. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмаз Орозалиев “К-Ньюс” нашрининг журналистига билдирган.

Унинг айтишича, акциянинг иштирокчилари Оқ уй томонга юра бошлаганда улар йўлнинг автомобил юрган тарафига чиқиб, йўл ҳаракатини тўсиб олишган. Бундан ташқари, улар милиционерлар тарафга тошларни ва бошқа буюмларни ирғита бошлашган.

ИИВ вакилининг айтишича,митингчилар орасида ҳам “тартибсизликка тарғиб қилган провокация чақириқлари” бўлган.

Жапаров ўзи бунга қадар тарафдорларини митингга чиқмасликка ва провакациялардан қочишга чақирган.

Бу воқеа милиция Бишкекда митингни қувиб тарқатган ярим йил ичидаги биринчи ҳолат бўлди — шу каби воқеа 2019 йилнинг август ойида бўлиб ўтган. Унда милиция Бишкекнинг марказида эндигина қўлга олинган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорларини қувиб тарқатган.

Материалнинг устида ишлаганлар:

Мухбирлар: Рустам Халимов, Алмир Алмамбетов

Тасвирчи: Эржан Бейшенали ўғли

Трансляциянинг режиссёри: Бекжан Асилбеков

Суратлар: Александра Титова, Бакит Мусаев

Матн: Камила Баймуратова, Элвира Султанмурат қизи, Кайрат Замирбеков, Элдияр Бакиров, Айбике Адилет қизи

Муҳаррирлар: Айдай Иргебаева, Бектур Искендер

Видеотрансляция: