Божхонанинг собиқ ходими Эмилбек Кимсанов қўлга олинди — ОАВ

399

24.kg нашри билдиришича, Давлат божхона хизматининг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг собиқ ходими Эмилбек Кимсановни ИИВнинг ходимлари 22-февралда Россияда ушлашган. 23-февралда эса Кимсанов Қирғизистонга олиб келиниб, Биринчи май туман суди тарафидан уй қамоғига чиқарилган.

“Эҳтиёт чорасини танлашга Бош прокуратуранинг илтимоси тушган. Илтимос беришга Эмилбек Кимсановнинг қаровида балоғатга етмаган фарзандлари борлиги сабаб бўлган. Шунингдек унинг шахси ва яшаган ери аниқланган”, — деб билдирган нашр манбаси.

Шунингдек Кимсанов экстрадиция бўлмаганлиги айтилмоқда.

“Клооп”нинг ҳуқуқ тартибот органларидаги манбалари ҳам Кимсанов қўлга олинганини хабар қилишди. Аммо ИИВнинг матбуот хизматидан “Клооп”га мазкур маълумотни тасдиқлаб ёки рад қилишгани йўқ, кейинчалик аниқлаб беришни ваъда қилишди.

Ички ишлар вазирлиги спортчи Тологон Рахманберди ўғлини ҳамда Эмилбек Кимсановни 2018 йилнинг 28-декабрида Аламудун туманининг Лебединовка қишлоғида Бишкекнинг турғуни Конгантиевни калтаклаш гумони билан қидирув эълон қилган.

Автандил Конгантиев — собиқ ички ишлар вазири Молдомуса Конгантиевнинг ўғли.

Рахманберди ўғлининг ва Кимсановнинг президентга мурожаати

Эмилбек Кимсанов ўзининг фейсбук саҳифасида спортчи Тологон Рахманберди ўғлининг президентга мурожаатини эълон қилган. Унда Рахманберди ўғли Ўш мэриясининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитасининг собиқ етакчиси Қилич Саркарбаев уни “ўтган йили сентябрда тўппонча билан оёғига отганини” тасдиқлаган. Шунингдек спортчи “Матраимовларнинг оиласидан қўрқиб яшаб қолдик, Ўшда яшаш қийин бўлиб қолди” деб билдирган.

Бундан ташқари спортчи Кимсанов билан унга “иш қўзғалиб ва қаматамиз дейишаётганини хабар қилиб, бу бўйича чора кўришни” илтимос қилган. Аммо улар кимлар эканини аниқ айтмаганман.

Қилич Саркарбаев Рахманберди ўғлининг гапларини рад этиб, “спортчининг мурожаати ортида кимларнингдир манфаати бор” деган фикрда. Аммо маълум бир исмларни тилга олмаган.

Ички ишлар вазирлиги эса Рахманберди ўғли “жиноий жавобгарлигидан қутилиш учун ва жамоатчиликни адаштириш билан ҳуқуқ тартибот органларини қоралаш мақсадида видеомурожаат қилган” деб ҳисоблайди.

Кейинчалик президентга Эмилбекнинг укаси Эмирбек Кимсанов ҳам мурожаат қилган. Унинг айтишича акаси Эмилбек божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов тарафдан бўлаётган босим сабаб ўлкадан чиқиб кетишга мажбур бўлганини билдирган.

Кимсановнинг айтишича, акаси “Матраимовнинг коррупцион схемаларида иштирок этмаслик учун” 2018 йил-ёқ “ўз истаги билан” хизматидан кетган. Аммо январда Матраимов Эмилбекка янги иш таклиф қилиб, у бош тортгандан кейин таҳдидлар бўлиб, рафиқасини калтаклаб кетишган.

Кўп ўтмай ИИВ ва Ўш вилоят ИИБи видеомурожаатлар бўйича текширув бошланганини хабар қилган.

Депутат Искендер Матраимов — Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси — уларнинг оиласига қарши криминални қўлланиш ҳаракати бўлаётганини билдириб, юқоридаги мурожаатларни қоралаш қатори баҳолаган.