Милиция Арстан Алайга қарши жиноий ишни тўхтатди

416

Арстан Алайнинг ўзини “худо” деб эълон қилгани бўйича жиноий иш тўхтатилди. Бу ҳақда “Клооп”га Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

2019 йилнинг 30-августида Бишкекдаги матбуот йиғинида Арстан Алай ўзини “худо” деб эълон қилган. Шунингдек олам уни Қирғизистоннинг 2020 йилдаги президенти деб қабул қилганини айтган.

16-октябрда депутат Улугбек Ормонов парламентда Арстан Алайнинг ўзини “худо” деб эълон қилгани бўйича масалани кўтариб, “нимага тангричилар “мен худоман” деб эълон қилишади, улар қандай жазога тортилади” деб савол қўйган.

Дин ишлари бўйича давлар комиссиясининг етакчиси Зайирбек Эргешов ўзини “худоман” деб эълон қилган одамга қарши материаллар экпертизага жўнатилганини хабар қилган. Бундан кўп ўтмай Эргешов Арстан Алайнинг “худоман” деган сўзига эмас, охирги йиллари ижтимоий саҳифалар, телеканллар орқали айтганлари экспертизага жўнатилганини айтган. Шунингдек текширувнинг натижасида махсус чоралар кўрилишини маълум қилган.

Арстан Алай ўзини “худо” деб эълон қилгандан кейин Бишкек ШИИБи унга қарши “Этник, миллий ва диний низо қўзиш” моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Шундан кейин Алайнинг тарафдорлари матбуот анжумани ўтказиб, улар ҳам “ўзларини худо деб эълон қилишиб”, уларга қарши ҳам текширувни бошлашни талаб қилишган. Улар матбуот йиғини тугагандан кейин милицияга боришган, аммо у ерда иш қўзғашдан бош тортишган.

Арстан Алай — тангричи. Тангричилик — бу қадимий турк ва монгол халқларининг кўкка сиғиниш билан боғлиқ комплексли дини. Тангричиликка эътиқод қилганлар ҳукуматдан бир неча бор оқимини дин қатори тан олишни талаб қилишган. Аммо уларнинг талаби шу вақтга қадар қондирилмаган.