Москвада олти нафар қирғизистонлик экстремистик ташкилот тузиш иши бўйича қўлга олинди 

348

Москванинг Мешан туман суди олти нафар қирғизистонликни экстремистик ташкилот тузиш гумони билан қўлга олди. 

«Суд 17-мартга қадар Қирғизистон Республикасининг олти фуқаросини қўлга олди. Улар: Айбек Мамажунусов, Мурза Кушуев, Айбек Халматов, Асан ўғли, Калбаев Артик, Козрнов Алтинбек. Уларнинг бари “Экстремистик ташкилот тузиш” моддаси бўйича шубҳа остида», — деб билдиради судю Ишнинг тафсилотлари номаълум, тақиқланган ташкилот номи эса тилга олинмаган. 

Аммо аввалроқ Россия ФХХсининг ходимлари Россия ҳудудида тақиқланган «Таблиғи Жамоат» ғоясини тарғиб қилиш гумони билан асли марказий осиёлик бўлган фуқаролар қўлга олинганини билдирган. Қирғизистонда «Таблиғи Жамоат» диний харакати тақиқланмаган. 

Бу орада махсус хизмат етти киши, жумладан «етакчилари» ушланганини хабар қилган. Уларда экстремистик адабиёт топилганини маълум қилган. 

Бу харакатнинг вакиллари Россияда биринчи марта қўлга олинаётгани йўқ — уч йил аввал ФХХ бу диний йўналишнинг 69 тарафдорини қўлга олган. Уларнинг бари Марказий Осиёдан чиққан одамлар бўлган. 

Муаллиф: Адеим Убакеева