«Болот Темировга қилинган ҳужум юзасидан тергов якунланди», — дейилади ИИВ хабарида.Иш судга бериш жараёнида турибди. Гумондорларга ўғирлик ва безорилик айби қўйилган.
FactCheck.kg ахборот портали бош муҳаррири Болот Темиров 9 январь куни Бишкек марказида калтакланди. Унга FactCheck.kg муҳарририятининг идораси яқинида уч нафар номаълум эркак ҳужум қилган.
Милиция «Ўғирлик» моддаси бўйича жиноий иш очди, аммо Темировнинг ўзи бу ерда ҳеч қандай ўғирлик йўқлигини айтди, бироқ калтакланганидан кейин у телефонини топа олмаган.
Милиция Темировга қилинган ҳужумда тўрт гумондорни ҳибсга олди - журналист улардан бирини таниди.
Темиров бу ҳужумни ўзининг касбий фаолияти билан боғлади. У раҳбарлигидаги сайт ва халқаро Bellingcat эксперт-журналистик суриштирув гуруҳи Қирғизистон Давлат Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ва унинг қариндошларининг бойликларининг келиб чиқишини суриштираётган эди.
Материал чоп этилгандан кейин сайтга DDoS ҳужуми уюштирилди, нашрнинг материалини қайта нашр этган бошқа сайтлар ҳам кибер ҳужумга дучор бўлишган.
Муаллиф: Мундузбек Каликов