Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 16-февралда ҳомиладор қирғизистонлик аёл Москвадаги рейс орқали Хитойдан Бишкекка учиб келган. У Ляонин провинциясидаги Шэньян шаҳрида Хитой университетларидан бирида ўқийди.
Қирғизистоннинг 24 ёшдаги фуқароси ҳомиладор бўлганига 32 ҳафта бўлган ва унинг грипп ҳамда коронавирусга топширган таҳлиллари тоза чиққан.
Кечаси ҳомиладор аёл қорни оғриётганидан шикоят қилиб, унга гинеколог консультантлар чақирилган. Шундан кейин унинг соғлигини сақлаш мақсадида ҳамда тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш учун бемор Шаҳар перинатал марказига (ШПМ) кўчирилган.
У бугунги кунда ШПМнинг махсус палатасида ётибди, унинг аҳволи қаноатланарли.
Хитойдаги коронавируснинг чиқишига боғлиқ соғлиқни сақлаш вазирлиги экпидемиология хизмати қошида узлуксиз алоқани йўлга қўйди. Қуйидаги телефон рақамлари орқали консультация олиш мумкин: 0312323055, 0312323202, 0550033607.
Хитойдаги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳри бунгача маълум бўлмаган “Covid-19” коронавируснинг ўчоғи бўлиб қолди. Бугунги кунда бу касалдан камида 1100 киши вафот этиб, 45 мингдан ортиқ юқтириш ҳолати рўйхатга олинган, аммо уларнинг 5000 нафарга яқини тузалган.
Хитой ҳукумати 11 млн одам жойлашган Ухань шаҳрини карантинга ёпиб, шаҳардаги темир йўқ ва авиарейсларни бекор қилиб, шаҳар ичидаги транспортни тўхтатган.
Янги вирусни юқтириб олиш бўлган деярлик барча ҳолатлар Хитойнинг ҳудудида аниқланган, аммо юқтирганлар бошқа ўлкаларда ҳам топилмоқда: Тайланд, Вьетнам, Сингапур, Япония, Малайзия, Жанубий Корея, Тайвань, Непал, Франция, АҚШ, Австралия ҳамда Европанинг бир неча ўлкаси.
Бундан ташқари, Япониянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13-февралда Diamond Princess круиз кемасида 218 юқтириш ҳолати аниқланганини маълум қилган.
World of Cruising Япониянинг соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб билдиришича, кема йўловчиларининг орасида коронавирус белгиларига гумонланган бир қирғизистонлик бор. Қирғизистоннинг ТИВи ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
“ҚР фуқаросининг аҳволи қаноатланарли, тана ҳарорати йўқ, медикаментозлик даволашлар ўтказилгани йўқ. Бемор назорат остида. Унинг маълумоти бўйича, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Қирғизистон фуқароларининг ватанига эвакуациялаш бўйича элчиликка мурожаат қилиш ҳолати қайд этилганича йўқ”, — деб билдиришди муассасадан.
20-январда лайнер Япониянинг Йокогама шаҳридан Кагосима — Гонконг — Окинава рейси бўйича икки ҳафталик круизга жўнаган. Круиз 4-февралда тугаши керак эди. Аммо Гонконгнинг соҳилига чиқиб бориб келган йўловчи коронавирус юқтириб олгани аниқланган.
Круиз лайнери 3-февралда Йокогаманинг портида йўловчиларнинг барини текшириш учун рейдга келган. Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги лайнерни 14 кунлик карантинга қолдиришни талаб қилган.
Япония ҳукумати йўловчиларнинг айримларига, агарда уларда коронавируснинг белгилари топилмаса лайнердан кетишга рухсат берган. Сув кемасининг бортида 2666 турист ва 1045 экипаж аъзоси бор.
Балтимордаги Жон Хопкинс университетининг қошидаги тизимли тадқиқотлар маркази коронавируснинг тарқалишини доимо янгиланиб турувчи статистикаси бўлган сервис ишлаб чиққан — Wuhan Coronavirus (2019-nCoV) Global Cases (by Johns Hopkins CSSE).
Унда вирус юқтириб олганларнинг ва касалликдан ҳалок бўлганларнинг сонини кўриш мумкин, шунингдек вируснинг ўлкалар бўйича тарқалиши даражасини кузатиб турса бўлади.