Ҳукуматнинг Баткендаги янги мухтор вакили бўлиб Алишер Абдрахманов тайинланди

405

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили этиб Алишер Абдрахманов тайинланди. Тегишли фармонга 18-февралда ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев қўл қўйди.

Баткен вилоятининг Абдрахмановдан аввалги мухтор вакили Акрам Мадумаров 12-февралда вице-премьер-министрлик хизматига тайинланган.

Абдрахманов «Республика» фракциясидан Жогорку Кенешнинг V чақирилишининг депутати бўлган. Кейинчалик 2015 йили у  «КСДП» партиясидан сайловга қатнашган.