ДРХнинг янги етакчиси этиб Акин Мамбеталиев тайинланди

409

Акин Мамбеталиев Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) етакчилик хизматига тайинланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Бу фармонга премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев қўл қўйди.

Акин Мамбеталиев 34 ёшда. У бунга қадар “Инфоком” давлат муассасасининг етакчилик хизматида ишлаган.

“аввалроқ идорани бошқариш таклифи келиб тушган, бу мен учун кутилмаган бўлди”, — деб айтиб берган Мамбеталиев “Vesti.kg” нашрига.

ДРХнинг собиқ раҳбарлари

2020 йилнинг 13-февралида ДРХнинг собиқ етакчиси Алмаз Мамбетов эгаллаган хизматидан бўшатилган. Бунга нима сабаб бўлгани айтилмаган.

У бу хизматда бир йилга етмаган муддат ишлаган, унгача эса Балиқчи шаҳрининг мэрлик хизматида ишлаган.

Мамбетов “Азаттык”, “Клоопа” ҳамда OCCRPнинг Қирғизистондан ноқонуний чиқарилиб кетган 700 млн доллар бўйича 2019 йили ҳамкорликда чиқарган журналистик суриштируви эълон қилингандан кейин бошланган қирғиз паспортларини ноқонуний беришга боғлиқ низонинг ортидан хизматдан кетган.

Ўша йили суриштирувнинг фигурантларидан бири Айэркен Саймаитига Эркин Самятов деган исм билан 2003 йили ноқонуний паспорт бериш факти аниқланган.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2019 йили сохта паспортларни бериш бўйича 36 ҳолат қайд этилган. Қирғиз паспортлари чет эллик жиноий гуруҳларнинг аъзоларидан, ёлланма қотиллардан ҳамда бошқа гумонли одамлардан топилган.

Мамбетов ДРХнинг бошчиси бўлиб 2019 йилнинг апрель ойида Алина Шаикова истеъфога кетгандан кейин тайинланган. Шаикова биометрик хорижий паспортларни сотиб олиш тендерига боғлиқ можаро ортидан ишдан олинган.

Ўша вақтда ДРХнинг собиқ етакчиси Алина Шаикова тендер “мамлакатнинг қонунларига кўра” ўтказилганини билдирган, аммо кейин у хизматидан бўшатилган. Август ойида МХДҚ уни қидирувга берган.