Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчиларида «муфтият бўза ичишни тақиқлайди» деган маълумот норозиликни туғдирди. Улар бўзанинг суратларини эълон қилиб, унинг фойдали томонлари ҳақида фикрларини ёзиб, унинг тайёрланиш усулига ҳам тўхталишди.
Аттокур Жапанов
Бўза асосан буғдой ва сулидан тайёрланувчи қирғизларга урф бўлган ичимлик. Халқ орасида у соғлиқни яхшилаб, чанқоқни қондириб ва умумий организмга қувват бериш ҳусусиятларига эга деб айтилади. Бундан ташқари қондаги гемоглобин даражасини кўтаради ҳамда иммунитетни мустаҳкамлайди дейилади.
Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасини мусулмонларга бўза ичишни тақиқлаши ҳақида идоранинг матбуот котиби Максат Атабаев «Клооп»га тасдилқди.
«Бўза бўйича тақиқ қўйилган. [Аммо] фатво чиқмаган, бу ёлғон маълумот. [...] Тақиқлаганимизнинг сабаби [бўза] маст қилгани учун », — деди Атабаев.
Муаллиф: Айзирек Осмон қизи