Суд Москвада полицияни ўлдиришда гумондор қирғизистонликни айбдор деб топди

541

4 февраль куни Москва шаҳар судида суд ҳайъати асли қирғизистонлик Нурлан Муратовни айбдор деб топди. У Москванинг  «Курская» метро станциясида милиция ходимини ўлдиришда айбланган.

Муратованинг адвокати Алексей Толстихнинг сўзларига кўра, саккиз судьядан етти нафари Муратовни айбдор деб тан олиш учун овоз берган, бир киши қарши овоз берган ва у «кечирилишга лойиқ» деб билдирди.

Аммо Муратов ўзи суднинг аввалги йиғинларида ТИЗОда босим остида одам ўлдириш бўйнига олишга мажбур қилишганини айтган. Муратовнинг адвокати ҳимоясидаги шахсни қариндошларини қамоққа олиш билан таҳдид қилишганини хабар қилди.

«Медиазона»нинг маълуомтига кўра, Муратовга нисбатан босим судда муҳокама қилинган, аммо бу суд ҳайъати келгунга қадар бўлган. Судья суд ҳайъатлариннг олдида айбланувчига бўлган босимни муҳокама қилишни тақиқлаган.

Андрей Райскийнинг ўлдирилиши

Тергов версияси бўйича, 2018 йили 2-сентябрда полиция ходими Андрей Райский метрода ҳужжатларини текшириш учун Муратовни тўхтатган. Шундан кейин полиция ходими уни ҳожатхонага олиб бориб, у ердан Муратов ҳуқуқ тартибот орган ходимларини тўпонча билан отган.

Муратовнинг айтишича, Райский уни ҳожатхонага олиб бориб, эшикнинг ёнида қолишни талаб қилган. Шундан кейин Райский бурчакка бориб, ўзини отиб юборган. Айбланувчи тўпонча овозидан қўрқиб кетиб, бу ҳақда метронинг тозалик ходимига айтиб бериб, воқеа бўлган ердан кетиб қолганини билдирган.

Эртасига у «Павелецкий» метро бекатида қўлга олиниб, кейинчалик полиция ходимини ўлдирганини тан олган.

Ҳуқуқ тартибот органларини марҳум ходимининг қариндошлари ва ҳамкасблари Райский ўз жонига қасд қилишдан узоқ бўлганини ва ўлимидан бир кун аввал «аввалгидек» юрганини айтишган.