Новкенда тўққиз ёшдаги қизни зўрлаган шахс қидирилмоқда 

675
Шубҳалининг фотороботи. Сурат: Жалолобод вилоят ИИБ

Жалолобод вилоятидаги Новкен туман ички ишлар бошқармасига 28-январда 3-синфдаги қизини 20-25 ёшдаги бола зўрлади деб мазкур туманнинг турғуни мурожаат қилган. Ўз шикоятида у воқеа қизи мактабдан қайтаётганда бўлганини билдирган. 

«Воқеа таҳминан соат 17.00да бўлган. Қиз мактабдан уйига келаётганда йўлда нотаниш бола қўрқитиб, куч қўланиб зўрлаган. Ҳозирда жиноятда гумонланаётган кишининг шахсини, юрган ерини аниқлаш учун тергов харакатлари юргизилмоқда», — деди «Клооп»га Жалолобод вилоят ИИБининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев.

Мазкур факт «Зўрлаш» моддаси билан судгача текширув бошланиб, тегишли эскпертизалар тайинланди.

2019 йилнинг 20-декабрида Ахси туманида 5 ёшли қизни зўрлашга харакат қилган киши қўлга олинган. Воқеа қизнинг ота-онаси бозорга кетган вақтда бўлган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, охирги беш йилда болаларга нисбатан қилинган зўравонликнинг сони ўсган. 2014 йили 143 ҳолат қайд этилган бўлса, 2018 йили бу кўрсаткич 187га етган. 2019 йилнинг 9 ойида эса зўравонлик ҳолатлари 255ни ташкил қилган. Бу бизнинг ўлкада болаларга нисбатан калтаклаш, ўлдириш, зўрлаш деярлик кун ора қайд этилади деганни тушунтиради.