Бир кадр билан: Аравоннинг маданият уйида ўтган қоидасиз жанг

665
Сурат: “Азаттык”

Ўш вилояти Аравон туманининг марказидаги маданият уйида 20-январда қоидасиз жанг бўйича мусобақа ўтди. Уни маҳаллий «Кабылан» спорт клуби уюштирган.

Мусобақа ўсмирлар ва катталар орасида ўтган. Туман ҳокими Курбанбек Айтибаевнинг айтишича, мусобақа ёшлар орасида «дўстликни мустаҳкамлаш» мақсадида уюштирилган.

Бишкекнинг Опера ва балет театрида бир йил аввал «Дота 2» онлайн ўйини бўйича Қирғизистондаги илк турнир бўлиб ўтган. Тадбирни театрда уюштирилгани маданият вазири Азамат Жаманкуловга ёқмай қолиб, у «бундай нарсаларни тақиқлашини» билдирган.

Муаллиф: Тимучин Аканов