Ижтимоий ривожланиш вазирлиги вазир боланинг топшириғини бажарганини хабар қилди

755

Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирли мактаб ўқувчиси Тилеген Рахатбековнинг барча топшириқлари бажарилганини аниқлади. Рахатбеков 2019 йилнинг ноябрь ойида «Дети у руля» акциясига қатнашиб, ярим соатга яқин ижтимоий ривожланишнинг вазири бўлиб ишлаган.

Мактаб ўқувчиси вазир Улукбек Кочкоровга соқовлар мактаби битирувчилари учун аттестация бериш масаласини хал қилиб, ўқувчилар учун шахмат доскаларини харид қилиб бериш топшириғини берган.

Биз бу топшириқларнинг бажарилиб-бажарилмаганини кузатиб турамиз деб ваъда қилганмиз.

Маълумотнома ўрнига аттестатлар

Тилеген билим олаётган соқов болаларнинг мактаб интернатида тўлиқ ўрта билим аттестати берилмайди — болалар 9-синфгачагина ўқишади. Унинг битирувчилари мактабни якунлагани ҳақида маълумотнома олишади, аммо у ҳужжат билан олий таълим олиш мумкин эмас. Тилеген ўрта билим ҳақида мактаб аттестатини олишни истаган.

Улукбек Кочкоров Билим бериш вазирлиги таълимнинг янги дастурини ишлаб чиқишини ва кейин ўқув йилидан бошлаб мактаб интернатининг ўқувчилари тўлиқ ўрта билим ола билишларини билдирди. «Клооп» вазир Кочкоровнинг топшириғи бажарилиб-бажарилмаганига назар солади.

Спорт анжомлари

Тилеген ўқиган мактабда анжомлар етишмайдиган тўгарак бор. Ижтимоий ривожланиш вазири мактабда шахмат билан таъминлашнигина уюштирилмасдан, бошқа спорт анжумалари ва керакли китоблар ҳам берилганини хабар қилди.

«Бишкек шаҳрининг бир тадбиркори билан бирга биз уларга таҳминан барча комплектлари бор 15 доска, тўпларни ва бошқа спорт анжомларини совға қилдик», — деб билдирди Кочкоров.

Сурат: Соқов болалар учун махсус умумий таълим бериш мактаб интернати

Human Appeal International фонди мактабга керакли китобларни сотиб олишга 300 минг сомлик сертификат топширди. Қирғизистонда бундай китоблар йўқ, фонд уларни Россиядан олиб келишга буюртма берган, аммо ҳозирча китоблар мактабга етказилганича йўқ.

«Ўқув китоблари бу ёққа, Қирғизистонга келган. Аммо бизга ҳозиргача олиб келишгани йўқ, чунки  Али Айоуб фондининг етакчиси вақтинча чет ўлкага чиқиб кетган экан. У Бишкекка келиши билан улар бизга ўша ўқув китобларини расмий топширишади», — деб билдирди мактабнинг директори Каникей Жаманбаева.

Улукбек Кочкоров болаларни ҳимоя қилиш масаласи Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг асосий вазифаси эканини таъкидлади.

«Акция болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бизнинг келажагимиз учун шароит тузиш масаласига эътибор қаратиш мақсадида ўтказилган. Чунки болалар — бу  бизнинг келажагимиз», — деди у.

                                                                                      Муаллиф: Мундузбек Каликов