Ўшни  собиқ раҳбарининг укасини калтаклашда гумонланиб икки киши қўлга олинди

511

Ўш ШИИБи собиқ мэр Айтмамат Кадирбаевнинг укаси Улан Райимбековни калтаклаш шубҳаси билан икки кишини қўлга олди.

«Ҳозирда бу иш бўйича 35 ёшдаги Ўзган ва алай туманларининг турғунлари «Ўғрилик» моддаси билан қўлга олинди. Суриштирув давом этмоқда. [...] Бари қўлга олингани йўқ», — деди «Клооп»га идоранинг матбуот котиби Замир Сидиков.

Райимбеков 11-январга ўтар кечаси шаҳардаги кичик туманларнинг бирида калтакланган. Сидиқовнинг айтишича, бунга «Казак» лақаби билан маълум бўлган криминал авторитет Умар Маратовнинг алоқаси бор, аммо далиллар етарсиз.

Маратов «Бебошлик» ва «Зўрлаш» моддалари билан гумонланиб, ўтган йилнинг декабрида қўлга олинган.

Тергов версияси бўйича, у Ўш шаҳридаги кафелардан бирида 23 ёшдаги болани калтаклаган. Кейинчалик уни зўрлашда айблаб балоғатга етмаган қизнинг отаси ариза ёзган.

Шунга қарамай Ўш шаҳрининг судьяси Айнура Сулайманова 8-январь куни «Казак»ни уй қамоғига чиқаришга қарор қилган.

Муаллиф: Мундузбек Каликов