4-январда Иссиқкўл вилоят касалхонасига танаси куйган аёл етказилган. Жабрланувчи билан фуқаролик никоҳида яшаган одам унга бензин сочиб, ёқиб юборгани хабар қилинган.
Танаси куйган аёл вилоят касалхонасининг травматология бўлимига етказилган. Унинг олган жароҳатлари ҳақида ҳозирча номаълум — буни суд-тиббий экспертиза аниқлайди. Аммо журналистлар касалхонага таяниб, қўллари ҳамда юзи куйгани ҳақида маълум қилишган.
Бу жиноят Қоракўл шаҳрида юз берган. Аёлни ёқишда гумонланувчи шахс жиноят еридан қочиб кетган. Милиция уни икки кун ўтгандан кейин қўлга олиб, суднинг қарори бўйича у тергов асносида икки ойга тергов қамоғига киргизилган. Жиноят «Одам ўлдиришга ташаббус» моддаси бўйича умумий реестрга расмилашйтирилди.
Январь ойининг биринчи ҳафтасида милиция эрларининг калтаклаши оқибатидан икки аёл вафот этганини тасдиқлади. Уларнинг бири 4-январда Баткенда, иккинчиси 1-январда Норин вилоятида ҳалок бўлган. Икки аёлни ҳам эри доимий калтаклаб турган, воқеа бўлган куни эса улар бошларидан жароҳат олган. Мазкур жиноятлар умумий реестрга рўйхатга олинган.
Икки марҳумнинг ортида бир неча фарзандлари қолган. Энди улар қариндошларининг қўлида катта бўлиши эҳтимол.
Шу каби одам ўлдириш воқеалари ҳақида ОАВлар деярлик ҳар ой хабар қилади. Аммо бу ҳолатлар ошкор қилинганларигина холос.
Бу воқеалардан кейин премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишни кучайтиришни билдирган.
«Оиладаги зўравонлик – бу шахсга қарши жиноят ва бутун жамиятнинг фожиаси. Жамият шафқатсизликка кўз юммаслиги керак. Зўравонлик учун ҳеч қандай баҳона бўлмайди. Соғлом ва бахтли аёллар оила ҳамда миллат фаровонлигининг калитидир», — деди у.
Агар оилада муштумзўрликка дучор бўлсангиз нима қилиш керак?
Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликдан жабрланадию Мамлакат аёлларнинг кўпчилиги — 83 фоизи — бир марта бўлса ҳам оилада руҳий, жисмоний ва жинсий зўравонликка учрашган. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотида айтилади.
Агар сиз оилада доимий зўравонликдан жабр кўрсангиз ёки яқинларингизда, танишларингизда шу каби воқеалар ҳақида билсангиз, оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар сизнинг мурожаатингизни рўйхатга олиб, жабрланган одамга ҳимоя кафолатномасини бериши керак.
Агар милиция оилавий зўравонликни рўйхатга олишни бош тортса, у қонун бузган бўлади. Шунингдек кризис марказларидаги юристлардан ёрдам сўраб мурожаат қилса ҳам бўлади. Агар сиз ўзингизнинг ва болаларинингизнинг хавфсизлигидан хавотирлансангиз, у ҳолда кризис марказларида сизга ёрдам беришади. Улар сизга биргина психологик эмас, ҳуқуқий ёрдам ҳам кўрсатиб, бошпана бера олишади. Статистика бўйича, зўравонлик қурбонлари кўпинча милиция ёки касалхона эмас, айнан кризис марказларига мурожаат қилишади. Бу ҳавола билан кириб сизнинг ҳудудда жойлашган кризис марказини кўра оласиз.
Оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича сиз ҳимоя кафолатномасини узайтира оласиз — биринчиси уч кунга, кейингиси бир ойга берилади, ҳимоя хатини бузганлиги учун зўравонлик қилган одамга нисбатан санкциялар кўзда тутилган. Суд эса бу хатнинг асоида зўравонни умумий турар жойдан кўчириш ёки унинг ота-оналик ҳуқуқларини чеклаб қўя олади.
Ҳаммуаллиф: «Клооп» мактабининг талабаси Адеим Убакеева