Қирғиз-қозоқ чегарасида 100дан ортиқ оғир юк машинаси тўпланиб турибди

421

Юк машиналарининг ҳайдовчилари ўтган йилдан бери «Ак Тилек» ўтказиш пунктида Қозоғистоннинг чегарасидан ўта олмай турибди. Уларнинг айримлари Янги йилни машиналарида кутиб олишган. 

Улар қирғиз чегарасидан тўсқинликсиз ўтаётганига қарамай уларни қозоқ чегарасида ўтказишмаяпти. 

«Назорат ўтказиш пункитида навбат йўқ. Қирғиз тарафдан чегара назоратидан ўтишда юк ташувчилар учун чекловлар қўйилгани йўқ. Бизда назорат ўтказиш пунктида (НЎП) муаммо йўқ, юк ташувчилар Қозоғистон тарафдан қўшимча текширувларга учрашмоқда. 100га яқин машина НЎПнинг ёнида, йўл четида турибди», — деб билдиришди «Клооп»га Қирғизистон чегара хизматидан. 

Муассасанинг маълумотига кўра, 8-январда Қирғизистон ва Қозоғистоннинг чегара хизматлари вакилларининг учрашуви бўлган. У ерда Қозоғистон чегарасининг ёнида юк ташувчи машиналарнинг тўпланиб тургани муҳокама қилинган. Қирғизистоннинг чегара хизмати ҳайдовчиларнинг чегарачиларга нисбатан «даъвоси йўқлигини» айтди.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, уларни қозоқ чегарасидан электрон пломбанинг йўқлиги сабаб ўтказишмаяпти, аммо бу қандай пломба эканини ва уни қаердан олиш кераклигини билишмайди. 

Қозоғистоннинг назорат ўтказиш пунктларидаги назорат мураккаблиги учун қирғиз-қозоқ чегарасида вақти-вақти билан юзлаган машиналар қатори пайдо бўлиб туради. Баъзан пунктлардаги назорат сиёсий жанжаллардан кейин кучайтирилиб турган. 

Масалан, 2017 йили Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турганда қозоқ президенти Нурсултан Назарбаевни танқид қилган. Ўшанда чегарада юзлаган оғир юк машинаси тўпланиб, бир неча кунларга чўзилиб кетган тиқин юзага келган. 

Муаллиф: «Клооп» мактабининг талабаси Адилет Иманалиев