Бир кадр билан: Асқар Ақаев рафиқаси билан 75 йиллигини нишонлади

576
Сурат: Адилет Айтикеев

Қирғизистоннинг илк президенти Асқар Ақаев Москвада 75 йиллигини ўтказди, аммо у туғилган кунини бироз кечроқ нишонлаган — у шаҳсий байрамини 10-ноябрнинг ўрнига 28-октябрда ўтказган. Қирғизистоннинг қочқин президентни туғилган кунида олинган суратни ижтимоий тармоқларга журналист Адилет Айтикеев чиқарган.

Унинг айтишича, байрам тадбирига қирғиз арбоблари ҳам қатнашган — масалан, президентликка бир неча бор курашган  Токтайим Умўталиева, Олий суднинг собиқ етакчиси Курманбек Осмонов ҳамда мобиқ премьер-министр Кубаничбек Жумалиев.

Асқар Ақаев — Қирғизистоннинг биринчи президенти бўлган физик олим. У мамлакатни 1990-йилдан бошлаб 2005 йилгача 15 йил бошқарган. Ақаев 2005 йили 24-мартда бўлган  революциядан кейин ҳокимиятдан ажраб, оиласи билан Россияга қочган. Шундан кейин ўлка раҳбарлигига 2010 йили қулатилган Қурманбек Бакиев келган  — у ҳам оиласи билан Беларусга қочган.

Россияда Ақаев МДУда дарс бериб, илмий ишлар ёзган. Унинг фикрича, расмий турда унга ватанига қайтишга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Аммо агар у қайтадиган бўлса тергов уни сўроққа олади.

Бош прокуратурадан Ақаевнинг рафиқаси Майрам Ақаева бошқарган «Мээрим» хайрия фондининг ишига боғлиқ 30дан ортиқ жиноят иши қўзғалганини хабар қилган. Идоранинг маълумотига кўра, фонднинг харакатлари сабаб етказилган зарарнинг миқдори 64 млн сомни ташкил қилиб, ўнлаган бинолар ва бошқа мулклар давлат тасарруфига қайтарилган.