«Грант ва кредит излаяпмиз». Жээнбеков мамлакат учун янги маблағлар изланаётганини айтди

397

Президент Сооронбай Жээнбеков ОАВлар билан бўлган бугунги матбуот йиғинида ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар ҳақида айтиб берди. 

«Биз ташқи сиёсат бўйича сиёсатни ўзгартирмоқдамиз, кредитлар бўйича имтиёзларни ўзгартирдик. Узоқ муддатли [кредит] олиб, 

 грантларни излаяпмиз. Маблағлар кўп, уларни топса бўлади», — деди президент.

Қирғизистон ўз ЯИМсидан Хитойга бўлган ташқи қарзининг улуши бўйича дунё бўйича 5-ўринда туради. Давлат қарзининг ўз бир оз камайган  — аввал у 4 млрд доллардан ортиқ эди, аммо шунга қарамай, бу янада кўп ҳамда 3,7 млрд долларни ташкил қилади. Унинг деярлик ярми — 45% — бу Хитойнинг «Эксимбанки»га бўлган қарз. 

Хитой ҳукумати ўз навбатида Қирғизистон қарзини тўлаб битиши кераклигини таъкидлаб айтиб келади — бу ҳақда 2018 йили мартда Хитойдан элчиси Сяо Цинхуа билдирган. Агар Қирғизистон олган кредитини ўз вақтида тўлаб бера олмай қолса, унда Хитой халқаро судлар орқали ўлканинг исталган активини талаб қилишга ҳақли бўлади.