Курсан Асановнинг уй қамоғи муддати узайтирилди

508

Биринчи май туман суди ИИВ раҳбариинг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг уй қамоғидаги муддатини узайтириш қарорини қабул қилди. Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова «Азаттык»қа билдиришича, уй қамоқ муддати 23-февралгача узайтирилган. 

Курсан Асанов ИИВдан «қирғиз милициясининг манфаатларини сотганлиги» ҳамда лавозимини суиистеъмол қилгани учун 13-августда бўшатишган. Унга собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олишдаги Қўй-Тошда бўлган воқеа сабаб бўлган. 

Ҳарбий прокуратурасининг версияси бўйича, Асанов штурм вақтида Атамбаевнинг уйидан чиқарилган буюм далиллари собиқ президентнинг тарафдорлари билан ўз фарзандига ўтказиб берган. 

Асановнинг ўғли сиртдан чиқарилган қамоққа олиш туридан чиқарилган эҳтиёт чораси билан қидирувга берилган. Ҳарбий прокуратуранинг маълумотига кўра, ҳозирда у Ўзбекистонда. Курсан Асанов эса ўзига қарши қўйилаётган айбга «хизмат вазифамни бажарганман ва шахсий манфаатларимни давлатникидан устун қўймаганман» деб жавоб берган.