Бишкекнинг Свердлов туман судида 19-декабрь куни Матраимовларнинг «Клооп», «Азаттык» ва 24.kgга қарши қўйган 60 млн сомлик даъвоси бўйича биринчи суд йиғини бўлиб ўтди.
Даъво аризасининг берилишига «Азаттык», «Клооп» ҳамда OCCRPнинг жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида божхонадаги коррупция бўйича ҳамкорликда чиқарган журналистик суриштируви сабаб бўлган.
24.kgнинг суриштирувга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, нашр уни фақатгина ўз сайтида баён қилиб берган.
Матраимовлар уч нашрни «уларнинг обрў-эътиборини ва тадбиркорлик обрўсига путур етказган» ҳамда «ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотни» тарқатган деб айлаб чиқишган. Бу оиланинг ичидан суриштирувда қирғиз божхонасининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовнинг, шунингдек унинг рафиқаси Уулкан Тургунованинг исми аталган.
Биринчи суд йиғини сурат ва видео олишни тақиқлаш билан бошланди. Бундай қарор Матраимовларнинг адвокатлари ўтинч бергандан кейин қабул қилинган.
Суд Матраимовларнинг қайси илтимосларини рад этди?
Матраимовларнинг вакиллари жавобгар бўлаётган ОАВларнинг бари ўз суриштирувларидаги матнлардан 15 парчани олдириб қўйишни исташган. У парчаларда Райимбек Матраимов ва турмуш ўртоғи Уулкан Тургунованинг исмлари аталган.
Судья Жилдиз Ибраимова маслаҳатхонада деярлик бир соатга яқин вақт ўтириб чиққандан кейинг бу илтимосни рад этди.
Шунингдек Матраимовлар суриштирув муаллифларининг исмлари ошкор қилинишини талаб қилишган, аммо судья ОАВларни адвокатларининг норозилигини эшитиб, бу илтимосни ҳам рад этди.
Судья тарафлар ўртасидаги тортишувни тинчлик йўли билан мустақил хал қилишни таклиф қилганда, ОАВларнинг адвокатлари улар манфаатларини ҳимоя қилган нашрлар билан маслаҳатлашиш кераклигини билдиришган.
Ўз навбатида Матраимовларнинг адвокатлари агар жавобгар бўлаётган ОАВларнинг бари суриштирувга нисбатан раддия чиқаришча, у ҳолда даъво аризасини қайтариб олишларини билдиришди.
Матраимовларнинг ОАВларга нисбатан даъвоси бўйича кейин суд йиғини 20 январда ўтади.