Бизнесмен Айэркен Саймаити Хитойда туғилган. Қирғизистонда фирибгарлик қиллиб юриб, Туркияда ўлдирилган. 37 ёшдаги Саймаитининг қирғиз амалдорлари билан алоқасидан ташқари Эркин Саматов деган исмга ёзилган қирғиз паспорти бор экани аниқланган. Аммо Саймаити 15-ноябрда Туркиянинг фуқаролигини олишни истагани билан қирғиз фуқаролигини олмаган. У 10-ноябрда Истамбул меҳмонхоналарининг бирида ўлдириб кетилган.
Бизнесмен ўлдирилгандан кейин Қирғизистонда марҳумнинг сохта ID ва хорижга чиқиш паспорти бор бўлгани, шу билан бирга бу ҳужжатлар берилгани учун қўзғалган жиноят ишлари бор экани маълум қилинган. Аммо 26-ноябрда ДРХ Хитойнинг фуқароси Айэркен Саймаити қирғизистонликнинг ҳужжатини қандай қилиб ва қандай йўл билан олганини тушунтириб берган.
2003 йили унга биринчи қирғиз паспорти берилган — бу ҳавфсизлик режасида энг ҳимояланмаган деб топилган 1994 йилги эски русумдаги паспорт бўлган.
«Маълумотларнинг бари ручка билан ёзилиб, сурат ҳам қўл билан ёпиштириларэди. Шу сабабдан бундай ҳужжатларни ясаб олиш жуда енгил», — деб билдиришган ДРХдан «Кактус»нинг журналистларига.
ДРХ аслида паспорт кимга тегишли бўлганини билмайди. Саймаити 2014 йили паспортини алмаштириб, янги ID ҳамда ташқи паспорт олган. Бу ҳужжатларни олиш учун Саймаити бегона ИНН берган — бироқ бу зўрғагина 2018 йили маълум бўлган. Ҳужжатлар унга Жалолобод вилоятининг Сузоқ туман бўлимида берилган. Бўлимнинг олиб борувчи мутахассисига «ноқонуний паспорт бериш», «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ҳамда «ҳужжатларни қалбакилаштириш» учун айб қўйилди.
ИИВнинг маълумоти бўйича, ДРХ 2019 йили 36 қалбаки паспорт берган. Хатто паспорт бериш фракциясини қайтадан ДРХдан ИИВга ўтказиб бериш тавсияси ҳам айтилган. Бунгача, жорий йилнинг июлида, МХДҚ террористлар фойдаланган бўлиш эҳтимоли бўлган паспортларни қабакилаштириш бўйича канални аниқлаган.
Қирғизистон фуқароларини паспортларининг сохталари баъзан-баъзан турли жиноятчилардан топилиб тургани сабаб қирғиз паспортларининг обрўси тушиб кетган. Ноябрнинг бошида сохта қирғиз паспортини кўтарган ва интерполинг қидирувида юрган қозоқ фуқароси қўлга олинган. Июнда қирғиз ҳужжатлари ёлланма қотилликда гумонланган россияликдан, апрелда эса сохта қирғиз паспорти Украинанинг махсус хизматларининг автомобилини портлатишда гумонланган одамлардан топилган.
Қалбаки қирғиз паспортлари ҳақидаги воқеалар биринчи марта ошкор қилинаётгани йўқ. Бундай вазиятлар бир йил аввал ҳам, беш йил аввал ҳам бўлиб келган.