Искендер Матраимовнинг фейсбук саҳифасида укаси, божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мурожаати пайдо бўлди. Унга кўра, Райимбек Матраимов контрабандага алоқаси йўқлигини исботлаш ва ҳуқуқ тартибот органларининг саволларига жавоб бериш учун Қирғизистонга қайтиб келишга қарор қилган.
Айтишига кўра, унинг Абдуқодир билан контрабанда алоқаси бўйича журналистик суриштирув — ёлғон-бўҳтон.
«Туҳмат, ёлғон маълумотларни тарқатиш орқали мени ёмон кўрсатиш харакати сабаб жамоатчиликда ҳозир менга боғлиқ турли фикрлар, миш-миш гаплар тарқаб кетди. Шу сабабдан мен ўлкамга қайтиб келишга қарор қилдим», — деб айтилади билдирувда.
Аслида бундан бир неча кун аввал 22-ноябрда депутат Искендер Матраимов укаси Райимбек Қирғизистондан кетмаганини айтган. Депутат бу билдирувни социал-демократ Ирина Карамушкина ижтимоий тармоқларда Райимбек мамлакатдан чиқиб кетганини хабар қилгандан кейин тарқатган.
Райимбек Матраимовнинг қайтиб келиши ҳақидаги маълумот Райимбек Матраимов Қирғизистондан кетмаган деган постдан кейиноқ турибди.
Божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари оиласи билан бирга учиб кетди деган сўзлар Хабибулла Абдурахман, Райимбек Матраимов ва уни оиласининг номига ёзилган самолётга чиқиш талонлари ижтимоий тармоқларга чиқиб кетгандан вақтда, аниқроғи ўтган ҳафтада пайдо бўлган.
Талонда кўрсатилган Хабибулла Абдурахман — Абдурахман кланининг етакчиси. У Хитойдан Қирғизистонга, ундан нари бутун Марказий Осиёнинг ва Россиянинг бозорларига миллионлаган долларларга нотўғри кўрсатилган ва декларацияланмаган товарларни ташиш имкониятини берган яширин схемани бошқарган.
Абдуқодир оиласини даромаданинг бир қанча йирик миқдори коррупциялашган давлат ходимлари армиясини сотиб олишга сарфланиб турган.
Абдуқодир клани билан алоқадор амалдорлар орасида Матраимовлар клани ҳам бор. Журналистларнинг манбаси, тадбиркор Айэркен Саймаитининг маълумотига кўра, айни шу божхона етакчисининг ўринбосари Райимбек Матраимов Абдуқодир оиласининг пораларини тўплаш ва бўлиштириш ишини назорат қилган.