Ўш: Шакиров кўчасида таъмир ишлари тугамаётгани тадбиркорларни норози қилмоқда

382

Ўш шаҳридаги Аскар Шакиров кўчасининг йўли 2019 йилнинг июлидан бошлаб таъмир учун ёпилган. Тўрт ойнинг ичида, бошқача айтганда, 17-ноябргача битказилади деб айтилган йўл ойнинг охирласа ҳам фойдаланишга топширилмаяпти. 

Йўлнинг бўйида савдо-сотиқ билан тирикчилик қилган фуқаролар, йўл 4 ойдан бери тўлиқ фойдаланишга берилмаётганидан, ишлари тўхтаб қолганига норози бўлишмоқда. 

«Менинг автомобил ювувчи ерим умуман даромад олиб келмайди ҳозир. Шунга қарамай солиқ тўлашга мажбурман. Йўл ўнглангани яхши, лекин муддатидан кечиккани, ишимизнинг тўхтаб тургани биз учун оғир бўлиб турибди», — дейди ҳусусий тадбиркор Шахобидин Жўрабаев.

Йўл таъмирини амалга ошираётган «ТасиКо» компаниясининг вакили Айбек Залов иш вақтида муаммоларга учраганини айтади. Унинг айтишича, реконструкция бошланган вақтда йўлнинг остидаги канализация ва сув қувкрлари ёрилиб, уларни алмаштиришга бундан ташқари, симёғочларни жилдиришга тўғри келган. 

«Нотўғри жойлашган симёғочларни алмаштиришга, хатто жилдиришга мабур бўлган вазиятлар бўлди. “ЎшЭлектро” ва “Ўш шаҳар сув канали” ишхоналари билан бирга ишлаб, муаммоларни бартараф қилиб турдик», — деб тушунтирди Залов.

У 2 км 400 метрдан иборат асосий йўлни битириб, фойдаланишга бериш учун яна бир ойга яқин вақт кераклигини қўшимча қилди. 

Ўш мэриясининг муниципал ҳусусий бошқармасининг етакчиси Алтинбек Пирматов «Клооп»га йўл 10 куннинг ичида очилишини хабар қилди. 

Ўш шаҳар мэрияси тарафидан Шакиров кўчасини таъмирлаш учун 70 млн сом маблағ ажратган. Узунлиги 2,5 километрни ташкил қилган йўлнинг энинг 20 метргача кенгайтирилиши режалаштирилган. 

Муаллиф: Самара Абдикеримова