Қирғизистон Япониядан мағлуб бўлди, аммо гуруҳдаги иккинчи ўрнини сақлаб қолди — 2022 жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи

652
Япониянинг футболчилари Қирғизистон термасининг дарвозасига иккинчи голини киргизгандан кейин нишонлашмоқда. Сурат: Ажар Бакирова / Kloop.kg

Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси ўз майдонида Япония термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо, жамоа ютқазганига қарамай, 2022 йили ўтувчи футбол бўйича дунё чемпионатининг саралаш босқичидаги ўз гуруҳида иккинчи ўринни сақлаб қолишни уддалади. 

Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйинни намойиш этишди, аммо Япония Қирғизистонга нисбатан ижроларда муваффақиятлироқ бўлди. 

Ўйиннинг ҳисоби 41-дақиқада очилди: қирғиз дарвозабони Кутман Кадирбеков ўз жарима майдонида ўйин қоидасини бузгандан кейин Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» клубининг форварди Такуми Минамино пенальти тепиб, гол киргиза олди.

54-дақиқада Япония иккинчи голини киргизди: Генки Харагути таҳминан  30 метр узоқликдаги жарима стандартидан дарвозанинг қуйи чап бурчагига аниқ зарба узатди. 

Ўйиннинг натижасига қарамай, Қирғизистон термаси аллақачон нуфузлироқ рақиби билан баробар курашиб ҳужум уюштириб турди. Бироқ, айниқса иккинчи таймда, тўпни қулай тўхтатиш, тайёрлаб олиш ва Япониянинг дарвозасига аниқ зарба бериш билан катта муаммолар бўлиб турди. 

Энг хавфли вазиятларни Мирлан Мурзаев яратди. У ўйиннинг 32-дақиқасида Гулжигит Аликуловнинг чап қанотдан чиқариб берган тўпини зарба билан Сюита Гонданинг дарвозасига йўллади, аммо япониялик дарвозабон кучли ўйин кўрсатиб, сакраб тўпни чиқариб кета олди. 

58-дақиқада Мурзаев Япониянинг дарвозасига яна бир зарба берди, аммо бу сафар унинг зарбаси осон ўқилиб, Гонда учун тўпни ушлаб олиш қийин бўлгани йўқ. 

Иккинчи таймнинг охирида японияликлар кучларини сақлаб, ҳимояга ўтиб кетишди. Шу сабабдан Қирғизистон термаси ҳужумларни кўп уюштира бошлаган, аммо уларнинг бирортасидан ҳам натижа чиққани йўқ. 

Қирғизистон терма жамоаси ютқазганига қарамай ўзининг F гуруҳидаги иккинчи ўринни сақлаб қола олди — гуруҳнинг бир вақтда ўтаётган бошқа ўйинида қирғиз командасининг асосий рақиби Тожикистон термаси Мьянмага қарши меҳмондаги ўйинда 3:4 ҳисобида аутсайдерларга мағлуб бўлиб қолди. 

Саралаш босқичининг кейинги ўйини Қирғизистон учун Японияга қарши учрашувга нисбатан анчагина аҳамиятли бўлиши кутилмоқда: жамоа 19-ноябрда ўз майдонида Тожикистоннинг қабул қилади, Қирғизистон ва Тожикистон термалари тўрт ўйин ўтказгандан кейин бир хил балларга эга бўлган. 

Саралаш айланасининг кейинги босқичида гуруҳдан бир ёки икки жамоа чиқади, шунинг учун Тожикистонга қарши мусобақа жуда аҳамиятли.