Исаев Ширин Айтматовани судга беришга тайёрланмоқда 

412

«Кыргызстан» фракциясининг депутати Канатбек Исаев 24.kg ахборот агентлигига берган интервьюсида, собиқ депутат ва фаол Ширин Айтматовани ҳамда унинг «Умут-2020» харакати аъзоларини судга беришини билдирди.

Айтматова 27-октябрда Тўқмоқ шаҳридаги давлат кутубхонасининг сотилиб кетишига Исаевнинг алоқаси бор экани тўғрисида видео эълон қилган. Исаев Айтматованинг видеосидаги маълумотни «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб ҳисоблайди. 

«Тўқмоқдаги муниципал кутубхона биносини ўтказиб бериш ҳақида қарорни мен хизматга сайланмай туриб шаҳар кенгаши чиқарган. Шунингдек, иморат архитектура эсталиги бўлган деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. У маданий-тарихий объектларнинг рўйхатидан чиқарилган эди», — деб айтди Исаев.

Ширин Айтматова бўлса твиттерда «судга тайёрланаётганини» ёзди.

 

Исаевга қарши жиноий ишлар 

Тўқмоқ шаҳридаги давлат кутубхонасининг биноси 2010 йили, Қанат Исаев бу шаҳрнинг мэрлик хизматини эгаллаб турганда сотилиб кетган. 500 квадрат метр участкаси бор бўлган кутубхона ҳусусий шаҳсларга 572 минг сомга сотилган эди. 

Ўша йилнинг ўзижа кутубхонанинг сотилиб кетиши учун Исаевга қарши жиноят иши қўзғалган, аммо Чуй вилоят прокуратураси мазкур ишни йўқотиб қўйган. 

2017 йили, Исаев муҳолифатда бўлиб турганда бу иш қайтадан тикланган. Тергов ишонтиришича, кутубхонаннг бозор баҳоси 2010 йил ҳисобида 1 млн сомни ташкил қилган эди. 

«Кутубхона иши» 2011 йили Исаевга қарши қўзғалган бошқа жиноят ишига бириктирилган. Терговнинг айтишича, сиёсатчи мэр бўлиб турганда, Тўқмоққа автобекатнинг қурулишига сохта тендер ўтказиб, шу билан давлатга миллион сомдан ортиқ миқдорда зарар келтирган. Исаев бу ишлар бўйича айбловларни инкор қилган.

Исаев 2017 йилдаги президентлик учун курашлар вақтида ҳукуматни босиб олишда айбланиб, қўлга олинган. 

2018 йилнинг июль ойида Бишкек шаҳар суди депутат Канатбек Исаевни уй қамоғига чиқариш ҳукмини чиқарган. Кейинчалик унга қарши қўзғалган ишлар тўхтатилиб, у аввалги — парламентдаги «Кыргызстан» фракциясининг депутати хизматига қайтиб келган.