Ўш ва Жалолобод шаҳарларида октябрь ойининг ўрталаридан бошлаб уннинг баҳоси қимматлаб кетганини «Азаттык» нашри хабар қилган. 50 килограммлик бир қоп уннинг ўртача баҳоси ҳозирда 300 сомга қимматлаган.
Новвойхоналарнинг бирида ишлаган Барчиной Мақсутова «Клооп»га хабар қилишича, ҳозирча нон эски баҳо билан сотилмоқда.
«Аввал ун 1220 сом эди, кейин 1500 сом бўлди. Ун нарҳи ошганда, биз ҳам ноннинг баҳосини қимматлатишимиз керак эди. Лекин харидорларимизни йўқотиб қўймайлик деб қимматлатмадик», — деб тушунтирди Мақсудова.
Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бўлим етакчиси Жанболот Айбашов «Клооп»га уннинг баҳоси барча ҳудудларда 12 фоизга кўтарилганини тасдиқлади.
«Қозоғистондан олиб келинган ун нархлари кўтарилди. Қимматлади деб новвойчилар айтаётгандир, чунки улар Қозоғистондан келган унни фойдаланишади. Аҳоли эса кўпроқ Қирғизистондан чиққан унни ишлатишади. Ҳозирча уларда норозилик йўқ», — деди Айбашов.
Айбашов уннинг баҳосини арзонлаштириш учун муассаса 20 фоизга ортгандагина чора қўллана олишини қўшимча қилди.
Моддий заҳиралар бўйича жамғарманинг вакили Канибек Айдаров уннинг қимматлаши бўйича масала «яқинда» кўриб чиқилишини билдирди.
«Биз ун нархининг кўтарилганини назорат қилиб турибмиз. Яқин орада бу масала Монополияга қарши комитетет ва Қишлоқ хўжалик вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилмоқч. Бир ечимга келамиз», — деди Айдаров.
«Акун» компаниясининг асосчиси Чинибай Турсунбеков уннинг қимматлашини Қозоғистонда буғдой ҳосили яхши бўлмагани билан боғлиқ эканини айтди.
«Барчаси хосилдорликка яраша бўлади. Қозоғистонда бу йил қурғоқчилик бўлгани учун ҳосил яхши эмас. Ёмғир деярлик ҳосили йиғиш пайтидагина бўлиб, бу вазият Қозоғистонда ҳам уннинг қимматлашига сабаб бўлди», — деб тушунтирди Турсунбеков.
Қирғиз тегирмончилари қирғиз буғдойларининг сифати яхши эмаслиги учун буғдойни Қозоғистондан олишга мажбур.