Давлат комиссияси Қўй-Тошдаги воқеа бўйича тергов натижаларини сир тутиши мумкин

436

Конституциявий суднинг собиқ судяси ва Қўй-Тошдаги воқеани тергов қилиш бўйича давлат комиссиясининг аъзоси Клара Сооронқулованинг 24.kg ахборот агентлигига билдиришича, экспертлар хулосаси «маҳфий» деб таснифланиши мумкин. Сооронқулованинг сўзларига кўра, бу "нотўғри".

«Ҳужжат парламент мажлисида очиқ тартибда муҳокама қилиниши керак», деди у.

Сооронқулованинг қўшимча қилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг ҳужжатларида давлат сирларини бузадиган ёки унинг хавфсизлигига таҳдид солувчи маълумотлар мавжуд эмас.

«Оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланганлар ҳақида айтадиган бўлсак, ҳусусан президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов ва бошқа [Атамбаев тарафдорлари] - Амантур Жамғирчиев ва Кияс Саматов ҳақида, сўроқ қилиш масаласига келсак, бу вазиятда эҳтимол комиссия аъзолари улар билан суҳбатлашадилар», - деб тушунтирди у. 

Бундан олдин унинг комиссия бўйича ҳамкасблари иш натижалари 1-ноябргача тақдим этилишини хабар қилишган, аммо Сооронкулова гуруҳ иши узайтирилиши мумкинлигини билирди.

«Клооп» материал эълон қилинишидан аввал ҳукуматдан изоҳ ололмади.

Қўй-Тош воқеасини текшириш бўйича комиссия Бош вазир Муҳаммедкалий Абилгазиевнинг буйруғига биноан 29-августда тузилган. Уни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Жениш Раззоқов бошқарган. Унинг таркибига етти депутат, шунингдек, Хавфсизлик Кенгаши аъзолари, жамоат арбоблари ва экспертлар кирган.

Комиссия ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари ўртасидаги можарони текширмоқда. Воқеа 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғида содир бўлган. Атамбаевни қўлга олиш харакати вақтида махсус кучларнинг бир аскари ҳалок бўлиб, 100 га яқин одам жароҳат олган.