Молия вазирлиги муассаса раҳбарининг иш кабинетида тинтув бўлганини рад қилди

476

Молия вазирлиги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг  (ИЖҚКДХ) ходимлари молия вазири Бактигул Жээнбаеванинг иш кабинетида тинтув ўтказганини инкор қилди.

Вазирликдан ИЖҚКДХнинг ходимлари вазир Жээнбаеванинг иш кабинетидан эмас, иш ҳужжатлари сақланувчи ҳужжатларни олиб кетишганини хабар қилишди. 

«Ҳақиқатда 26-сентябрда Қирғизистон ҳукуматига қарашли Суд вакиллиги марказининг пулларни ноқонуний фойдаланилиши бўйича ҳужжатларни олишган. Ҳужжатларни олишга вазир Бактигкл Жээнбаева изн берган», — деб айтилади  финанс вазирлигининг маълумотида. 

Kaktus.Media нашри 29-сентябрда ўз манбаларига таяниб маълум қилишган, Жээнбеванинг иш кабинетида тинтув ўтказилиб, ўзи эса финполга терговга чақирилган. 

ИЖҚКДХнинг матбуот котиби Анастасия Пискур 30-сентябрда «Клооп»га билдиришича, тергов сўроққа чақирилганлар ҳақида маълумотни ошкор қилмайди. Молия вазирининг пресс-релизида ҳам сўроқ ҳақида маълумот берилмаган.