Максат қишлоғининг деярлик барча турғунлари уйларига қайтиб келишди

460

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг матбуот котиби Чолпон Бердигулова «Клооп»га айтишича, фуқароларнинг аксарияти 16 сентябрда бўлган отишмадан кейин дарҳол уйларига қайтиб келишган, қолган қишлоқ аҳолиси эса 18 сентябрда қайтишга қарор қилишган.

«Деярли ҳамма қайтиб келмоқда Бунгача одамлар ҳавфсизлик учун мустақил равишда  Эски оочу қишлоғининг мактабига тўпланишган [...] отишма тугаб, вазият тинчигандан кейин [турғунлар] уйларига қайта бошлашган», — деди Бердигулова.

Маҳаллий турғунлар Максат қишлоғига яшовчиларнинг 80 фоизи қайтиб келганини 24.kg ахборот агентлигига билдиришди.  

«Албатта, мактабда болалар кўп эмас, деярли ҳар бир синфда уч-тўрт ўқувчи йўқ», деди улар.

Қишлоқ турғунлари 16 сентябр куни кечқурун қирғиз-тожик чегарасидаги отишма туфайли уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишган. Қуролли можаро натижасида бир қирғиз ва уч тожик аскари ҳалок бўлган.

Қирғиз расмийлари можаро оқибатида 13 киши, тожик ҳукумати эса 12 киши  яраланганини хабар қилган. Икки давлат расмийлари содир бўлган воқеаларда бир-бирини айблаб, элчиларга қаршилик ноталарини топширишган. Бош вазирлар эса чегарага яқин ҳудудда музокараларни ўтказишган.