Бир кадр билан: Жээнбеков чегара низосида жабрланганлардан хабар олди

468

Президент Сооронбай Жеэнбеков 18 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасидаги можаро натижасида жабрланганлардан хабар олди. Улар Бишкекдаги 4-сонли клиник шифохонада даволанмоқда.

Давлат раҳбари жабрланганларнинг барчасига тезроқ соғайиб кетишини тилаб, шунингдек, ярадорларга тезкор ёрдам учун тиббий ходимларга миннатдорчилик билдирди. Жээнбеков жабрланганларнинг қариндошлари билан учрашиб, ҳукумат уларга барча зарурий ёрдамни кўрсатади деб ишонтирди.

Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида вазият 16 августда кескинлашиб кетган. Отишма натижасида қирғиз чегарачиси ҳалок бўлди, яна 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Тожикистон томонининг хабар беришича, уч ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳатланган.

Мамлакатлар норозилик ноталарини алмашдилар ва ҳукумат раҳбарлари музокаралар олиб боришди ва чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.