Қирғизистон Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати 16 сентябрда кечка яқин Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган отишма оқибатида бир қирғиз аскари ҳалок бўлганини хабар қилди.
“Тожикистон томони ўқни биринчи бўлиб чиқариб, дастлаб Баткен вилоятининг Лайлак туманининг Максат қишлоғидаги постга ўқ отиб, сўнгаввал қуролларни Қирғизистоннинг Максат чегара постига, сўнгра «Сай» чегара пунктига ўқ узган”, - деб ёзилган муассасанинг расмий хабарида.
Бу қирғиз-тожик чегарасида ўқотар қурол ишлатилган биринчи ҳолат эмас. 16 сентябр куни кечқурун маҳаллий аҳоли ўқ узилгани ҳақида хабар беришди. Буни Қирғизистон чегара хизмати ҳам тасдиқлади. Матбуот котиби Гулмира Борубаеванинг сўзларига кўра, бу воқеа Қирғизистоннинг Максат қишлоғи яқинида юз берган, аммо ким биринчи бўлиб ўқ узгани маълум эмас.
24.kg ахборот агентлиги хабар қилишича Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, уч киши, шу жумладан икки ҳарбий хизматчи яраланган.
«Туман тиббиёт муассасалари кучатилган тартибдаишламоқда. Ҳозирча Лайлак ҳудудий касалхонасига ҳеч ким қабул қилинмади. Касалхона жабрланганларни қабул қилишга тайёр. Баъзи маълумотларга кўра, тез ёрдам машиналари йўл ёпиқ бўлгани учун Кулунду қишлоғига ўта олмаган.Қон захиралари мавжуд ", - дея хабар берган Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков тожикистонлик ҳамкасби Сирожидин Мухриддин билан чегарадаги вазият юзасидан суҳбатлашган. Айдарбеков "тожик харбийлари томонидан ўқотар қурол ишлатилишига йўл қўйиб бўлмаслигини" билдирди.
Бунгача 14-сентябрда Тожикистон Баткен вилоятидаги аниқланмаган икки ҳудудда қурулиш ишларини бошлагани маълум қилинган. Қирғизистоннинг чегара хизмати қўшни ўлкага қурулишларни тўхтатиш бўйича талаб қўйилганини билдирган. Аммо тожик тараф қурулишни тўхтатмаган.