Архитектура ва қурулиш давлат агентлигининг статс-котиби Самат Бўрубаев ўлка ҳудудида авария вазиятидаги 190 мактаб бор деб билдирди. Янги биноларнинг қурулиши ва таъмири учун 13 млрд сомдан ортиқ маблағ талаб қилинади.
Аввалроқ Норин вилоятидаги Кенеш қишлоғида контейнер мактаб очилгани ортидан таълим вазирлиги танқидга учраган. Маҳаллий ҳукуматнинг айтишича, бу «иложсиз чора», чунки маҳаллий мактаб авария аҳволида.
Кенеш қишлоғида мактабда жами 160 ўқувчи ўқийди. Мактаб ўқувчиларининг бир қисми яқинда жойлашган ошхонага жойлаштирилган. Мазкур воқеа ортидан таълим вазири хизматидан Гулмира Кудайбердиева кетиб, Норин вилоятининг мухтор вакили алмаштирилган.